Шимолий Корея кечаси еттита ракета учирган
Шимолий Корея томонидан тунда Япония томон учирилган 7 баллистик ракета тахминан 400 км узоқликда учиб, денгизга қулаган. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди. Учиришлар Японияда ҳам қайд этилган.
Бу сўнгги кунларда Шимолий Кореяда иккинчи ракета учирилишидир. Ўтган ҳафта Шимолий Корея қитъалараро қаттиқ ёнилғи баллистик ракетасини синовдан ўтказди, у ярим орол шарқидаги Шимолий Корея ҳудудий сувларига қулашдан олдин парвоз ва баландлик рекордларини янгилади.
Бир кун аввал АҚШ, Япония ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди. Пхеняннинг сешанба куни ракета учирилишини уларга жавоб сифатида кўриш мумкин, деган АФП Корея мудофаа саноати ассоциацияси эксперти.
Шарҳлар