,

Шимолий Корея Жанубий Корея ороллари томон 200 га яқин снаряд отди

Фото: Фото: 123RF/hamara

Шимолий Корея Жанубий Корея билан шимолий демаркация чизиғи яқинидаги ғарбий соҳилдаги сувларга 200 га яқин артиллерия ўқларини отди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, отишма 5 январь куни маҳаллий вақт билан соат 9 дан 11 га қадар Жанубий Кореянинг Пенгнёнг ва Ёнпёнг ороллари яқинида содир бўлган. Снарядлар норасмий чегара шимолидаги денгиз буфер зонасига тушган ва ҳеч ким жабрланмаган.

Ўққа тутилиши муносабати билан Жанубий Корея ҳукумати Ёнпёнг ороли аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида эълон қилди. «Биз Шимолий Кореядан провокация билан боғлиқ вазият ҳақида ҳарбийлардан хабар олдик, шундан сўнг биз эвакуация ҳақида эълон қилдик», деди маҳаллий маъмурият вакили.
AP нашри Жанубий Корея расмийларига таяниб, КХДР снарядларни машғулотлар доирасида отганини ёзган. Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея ҳам шундай машғулотларни режалаштирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.