Шойгу: Марказий Осиёдаги асосий таҳдид Афғонистондаги террорчилик гуруҳларидан чиқмоқда
Марказий Осиёдаги асосий таҳдид Афғонистонда жойлашган радикал террорчи гуруҳлардан келиб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Астанадаги йиғилишида маълум қилди.
“Марказий Осиё минтақасида асосий хавф ҳамон Афғонистонда жойлашган радикал террорчи гуруҳлардан чиқмоқда, – деди у. – Бу мамлакатдаги вазият мураккаб, у терроризм ва экстремизм тарқалишининг манбаи ҳисобланади”.
Афғонистонда нуфузли “Толибон”амалдорининг шов-шувли қотиллиги содир этилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар