Буюк Британияда дўкон ўғирлиги авж олмоқда

Англия ва Уэльсда майда дўконларни ўғирлашлар сони рекорд даражага етган – кунига деярли 1200 та жиноят, полиция томонидан очилган ишлар сони эса 10 та ҳолатдан атиги биттасига тўғри келади.

Буюк Британия Миллий Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили дўконларда 430 104 та ўғирлик содир бўлган, бу ўтган йилги 315 040 тадан учдан бирига (37%) кўп.

“The Telegraph” газетаси Британия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, гумонланувчиларнинг дўконларни ўғирлашда айбланаётган ҳолатлари улуши 2016 йилдаги 27,7 фоизга нисбатан 15 фоиздан 10,5 фоизга камайганини хабар қилган.

 “Ўғирликдан кўрилган йўқотишлар икки баравар кўпайган ва 1,8 миллиард фунт стерлингга етган ва дўкон ишчиларига нисбатан зўравонлик ёки ёмон муносабатда бўлиш ҳодисалари ҳар куни 870 дан 1300 тагача ошган”, – дейди Британия Чакана савдо консорсиуми.

Жисмоний шахслар томонидан қилинган ўғирлик 2004 йилдан бери энг юқори даражага етган, 2023 йилда 125 563 жиноят содир бўлган, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.