Шу ҳафта Ўзбекистон президенти Туркманистонга ташриф буюради
Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг жорий ҳафта учун иш жадвалини тақдим этди. Бу ҳақда UzReport ёзади.
Жума, 6 август куни президент Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг ҳамкорлик истиқболларининг муҳим масалалари бўйича навбатдаги консультатив учрашувида қатнашади. Учрашув Туркманистонда “Аваз” миллий туризм зонасида ўтказилади.
Шунингдек, жорий ҳафтада президентга иссиқлик таъминоти тизимини модернизациялаш бўйича тақдимот ҳам тақдим қилинади. Бундан ташқари, ҳудудларда ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоконверенция ўтказилади.
Улашиш:
Шарҳлар