Шу ҳафтада Ўзбекистон президенти Россияга давлат ташрифи билан боради
Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда “Спутник” нашри “Россия 1” телеканалига таянган ҳолда ёзади.
«Россияга Путин билан музокаралар ўтказгани Ўзбекистон президенти келмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда яқинда бўлиб ўтган сайлов ва унда ғалаба қозонганидан кейинги биринчи хорижий сафари эканини инобатга олган ҳолда ўта муҳим воқеа», – дейилади “Москва. Кремль.Путин” кўрсатувида.
Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи 2020 йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб у ортга сурилган. Давлат делегациясининг Москвага ташриф буюриш муддатини иккала президент 7 октябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида келишиб олишди.
Президент ташрифига Моквада Ўзбекистон маҳсулотларининг кўламли кўргазмасини очиш режалаштирилганди.
Шарҳлар