,

Швеция Наполеон давридан бери илк бор Россия чегараларига ҳарбийларни жўнатади

Фото: Moscow Times

Икки юз йилдан ортиқ вақт давомида бетарафликни сақлаб келган Швеция энди мамлакат чегараларини қўриқлаш ва Россияни ҳужумдан ушлаб туриш учун Россия ва Латвия чегараларига 800 нафар ҳарбий хизматчини юбормоқчи. Бу ҳақда қироллик бош вазири Ульф Кристерссон маълум қилди. «Ҳукумат қисқартирилган Швеция батальони Канада бошчилигидаги [НАТО] Латвиядаги кучларида иштирок этишига қарор қилди», – деди Кристерссон ва бу 2025 йилнинг бошида содир бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Ҳозирда Швеция жанубида, Лунд шаҳри яқинида жойлашган Р 7 полки Латвияга юборилади. Швеция ҳарбийлари зирҳли техникалар билан чегарани ҳимоя қилишга боради.

Сўз AMV 360 кўп мақсадли ғилдиракли зирҳли транспорт воситалари, Stridsfordon 90 пиёда жанговар машиналари ва, эҳтимол, Leopard танклари ҳақида бориши мумкин.

Швеция полки Enhanced Froward Presence (EFP “Натонинг кенгайтирилган илғор иштироки”) кучларининг бир қисми бўлади, унда НАТОга аъзо турли мамлакатлар блокнинг энг шарқий мамлакатларида қисқа вақт ичида қўшинларини жойлаштиради.

Швеция 19-аср бошидан бери Россия билан урушларда қатнашмаган. 1809 йилда Густав IV Адольф даврида сўнгги рус-швед уруши тугади. 1814 йилда Карл XIII даврида Швеция бетарафлигини эълон қилди. Мамлакат жаҳон урушларида қатнашмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.