Ўзбекистон келаётган уч кунликда Сибир антициклони таъсирида бўлади
Ўзбекистон келаётган уч кунликда Россия майдонидан каттароқ совуқ Сибир антициклон (унинг бор бўй-басти кўк рангда тасвирланган) жанубий чеккаси таъсирида бўлади. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулахатов ўз телеграм каналида маълум қиляпти.
«Ўзгидрометга кўра, 20-23 февраль кунлари республика бўйлаб қуруқ ёғинсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Фақат 23 февраль Бухоро ва Навоий вилоятларида 24 февраль эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, жануб ва водий вилоятларида ёмғир-қор ёғиши мумкин», – дейилган хабарда.
Уч кунликда ҳарорат фонида деярли ўзгришлар бўлмайди, кундуз кунлари қуёшли ноль даражадан юқори илиқлик, кечаси ноль даражадан совуқ ҳаво ҳароратлари сақланади.
Улашиш:
Шарҳлар