Тошкентга олиб келинаётган сифатсиз гўшт аниқланди
21 апрел соат тахминан 01:30 лар чамасида Денов-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги «Cobalt» автомашинаси тўхтатилган.
Ўтказилган текширувда автомашина юкхонасидан 40 ёшли деновлик фуқаро С.Б.га тегишли бўлган ҳеч қандай ветеринария ҳужжатлари бўлмаган 315 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда тешкширилганда эса вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораторияси хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда гўшт эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан тегишли тартибда маъмурий байённома расмийлаштирилган ҳамда истеъмолга яроқсиз деб топилган гўшт маҳсулоти йўқ қилинган.
Шарҳлар