«Silk Avia» минтакавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентда тантанали кутиб олинди
21 март куни махаллий вакт билан соат 8:30 да «Silk Avia» минтакавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халкаро аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, хаво кемасини тантанали равишда сув аркаси билан, экипаж аъзолари карнай ва сурнай садолари остида гуллар билан кутиб олинди. Пойтахт аэропорти перронида биринчи бортни Uzbekistan Airports, Silk Avia компанияси вакиллари, журналистлар, блогерлар ва авиаспоттерлар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистонга харид килинган учта ATR 72-600 самолётидан биринчиси етиб келди. Бангкокдан Тошкентга парвознинг максимал баландлиги (7600 м) ва масофасини (1500 км) хисобга олган холда, самолёт олтита техник тўхташ билан – Сингапур, Хиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжон орқали учиб Ўзбекистонга келди. Шунингдек, якин кунларда Тошкентга яна иккита синов парвозларини амалга оширган ва эксперт сертификатларини олган самолётлар етиб келади.
70 кишилик ATR 72-600 дунёдаги энг машхур киска масофали самолётлардан бири саналади. Airbus A320га нисбатан тўрт баробар кам ёқилғи сарфлайдиган хавфсиз, тежамкор ва арзон самолёт йўловчиларга хамёнбоп нарҳда ишончлилик ва қулайликни тақдим этади.
“Авиакомпанияни яратиш жуда мураккаб ва масъулиятли жараён бўлиб, унда самолётларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини текширишга катта эътибор қаратилади. АТР самолётларига бўлган жуда юқори талабни ҳисобга олсак, бизга мос келадиган техник кўрсаткичлари яхши, 2019 йилдан кейин чиқарилган ва парвоз соатлари кўп бўлмаган самолётларни топиш жуда қийин эди. Биз биринчи учта самолётимизни «Бангкок Airways» компаниясидан сотиб олдик, улар жуда яхши ҳолатда. Бугун биз учта самолётдан бирини Тошкентда тантанали равишда кутиб олмоқдамиз. Тартибга кўра, самолёт мутлақо оқ рангда, Таиланд давлат рақамлари билан етиб келди. Икки-уч кун ичида биз ҳаво кемасига ўзимизнинг “Silk Avia” либосини “кийдирамиз” ва “OʻzAviatsiya”дан авиаоператор сертификатини олганимиздан сўнг, самолёт рўйҳат рақамини олади ва илк парвозларини бошлайди”, — дейди «Uzbekistan Airports» бошқаруви раиси Раъно Джураева.
Биринчи босқичда авиакомпаниянинг қатновлар тармоғи энг оммабоп йуналишларни ўз ичига олади: Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Урганч, шунингдек, Фарғона водийси шаҳарларига рейслар очилади. Чипталар нархи 180 минг сўмдан бошланиши режалаштирилмоқда.
Айсулу Турдигалиева,
Бобур Каримов
Шарҳлар