Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бошқармаси спорт анжомларини ошириб кўрсатилган нархларда харид қилган
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ходимлари томонидан бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатини аниқлади, деб ёзади UzNews нашри ЎзАга таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, ўтган йилнинг декабрь ойида Туризм ва спорт бош бошқармаси етти корхона билан 1 миллиард 976 миллион 778 минг сўмга 24 турдаги спорт анжомларини харид қилиш бўйича 31 шартнома имзолаган. Шу билан бирга, корхоналарнинг мутасадди ва масъул шахслари томонидан сунъий оширилган нархларда олди-сотди шартномалари тузилган.
Шундай қилиб, суд-савдо экспертизасининг хулосасига кўра, сотиб олинган спорт анжомларининг умумий ўртача бозор қиймати 720 миллион 361 минг сўмни ташкил этиб, сарфланган маблағдан 1,2 миллиард сўмга кам эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки камомад қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.
Шарҳлар