Сирдарё вилоятида ноқонуний майнинг фермасининг фаолиятига чек қўйилди

Источник: sxabar.uz

Сирдарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ховос туманида яшовчи Э.Д.нинг хонадонида фуқаро Х.И.нинг компьютер эҳтиёт қисмларидан (видеокарта, “блок-питания”, хотира картаси, плата) қўлбола усулда ясалган, катта ҳажмдаги крипто-актив қурилмаларидан (майнинг-ферма) лицензиясиз ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Шунингдек, фуқаро қонунга хилоф равишда 265,2 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани ҳам аниқланган.

Фуқаро Э.Д. ва Х.И.лардан 11 турдан иборат, жами 3529 дона, тахминий қиймати 9,2 млрд сўмлик компьютер қурилмалари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.

Ҳолат бўйича олиб борилган дастлабки текширув ва суриштирувда бундай ноқонуний фаолиятни Х.И. Жанубий Корея фуқароси С.Й. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, амалга оширгани аниқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.