Сирдарёда 26 ёшли фуқарони топишда ёрдам берганларга пул мукофоти бор

Фото: Сирдарё ИИБ

Сирдарё вилояти Ховос туманида 26 ёшли эркак бедарак йўқолган. Вилоят ИИБ фуқароларга мурожаат билан чиқмоқда.

“Ховос тумани “Қорақум” маҳалласида яшаган 1996 йилда туғилган Мамадалиев Абдуллажон Илаш ўғли яшаш хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган”, – дейилади хабарда.

Йўқолган шахснинг алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, қош кўзлари қора рангда, сочлари узун қора рангда.

Хабарга кўра, 10 миллион сўм пул маблағи билан ушбу шахсни топилишида кўмаклашган фуқаролар мукофотланади.

Ушбу фуқаро ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган.

Тел: 102, 67-225-57-87, 99-442-02-44, 97-331-74-18

Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.