Сирдарё вилояти адлия бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: Адлия вазирлиги

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига Джахонгир Эркинович Зохидов тайинланди.

Джахонгир Зохидов 1987 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.