Соғлиқни сақлаш тизимида 586 млн сўмдан ортиқ маблағ талон-тарож қилингани аниқланди

Источник: Минздрав Узбекистана

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бюджет маблағларининг фойдаланилиши бўйича ўрганиш олиб борди. Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича, клиника фаолиятида жами 9 млрд 747 млн 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 586 млн 798 минг 200 сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Мавжуд аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилган.

Шунга мувофиқ, мазкур мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.