Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг сўзларига қарамасдан “тез ёрдам” учун Damas автомобилларини харид қилиш давом этмоқда
Сурхондарё вилоятида “тез ёрдам” хизмати учун камида бешта Damas-2 D 13 автомобили харид қилинган. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратади.
Лотлар шу йилнинг 8 июль санаси билан қайд этилган. Автомобилларнинг қиймати – 76 млн 240 минг сўм.
Ўтган йил декабрь ойида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Damas автомобилларини харид қилиш тўхтатилганини билдирганди.
«Авваллари иқтисодиёт имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Damas автомобиллари харид қилинарди. Ҳозир тиббиёт учун ушбу автомобилни етказиб бериш тўхтатилди. Айни пайтда Самарқандда ишлаб чиқарилган ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган фақат янги ва замонавий автомобиллар жорий этилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг автопарки тўлиқ янгиланмоқда. Damas автомобилларини харид қилиш тўхтатилган!».
Шарҳлар