Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар орасида ковидга чалиниш ҳолатлари ошгани ҳақидаги хабарни рад этди

Источник: Минздрав

ССВ тармоқларда болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

«Болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган эди. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган эди», — дейилади хабарда. 

“Ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган”, — дейишмоқда ССВ вакиллари.

Шунингдек, вазирлик агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилишини қайд этди.

Қишки иқлим шароитида болаларнинг саломатлигига, айниқса, кийиниши ва овқатланишига жиддий эътибор беришлари, бу хилдаги фейк (ёлғон) хабарларга ишонмасликлари сўралди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.