Собиқ муҳандис ва ҳисобчи фирибгарлик устида қўлга тушди
Ургут туманида “Й.К” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларини норасмий бошқариб келган Ж.Ю. туман электр тармоқлари корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу дўконларга ўрнатилган электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмасдан жами 80,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, собиқ муҳандис А.Н. ва Ургут тумани ЭТК ҳисобчиси Ж.Т. дўкон бошқарувчиси Ж.Ю.гa ЭТК ходимлари томонидан 12.07.2024 йилда ўтказилган текширувда ҳисобланган зарарни камайтириб беришни ваъда қилишиб, унга орқа сана билан расмийлаштирилган сохта далолатномани бериб, эвазига 38 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган, терговга қадар текширув давомида А.Н. ва Ж.Т. томонидан 38 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар