Соф қуйма олтинни Тошкентда ўтказиш учун олиб кетаётган шахс ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобиль йўлининг “Юқори нуқта” ЙПХ масканида «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан бериб юборилган 2 дона соф қуйма олтин бўлаги бўлганлигини аниқланган ва ашёвий далил сифатида олинган.

Хабарга кўра, “олтиннинг соф оғирлиги 463,94 грамм бўлиб, баҳоси 368 млн сўмга тенг келади. Йўловчи уларни Тошкент шаҳарида ўтказиш учун олиб кетаётган бўлган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.