«Сохта ҳавола» орқали содир этилган яна бир кибержиноят фош этилди

Foto: Kiberxavfsizlik

Наманган вилоятида яшовчи 32 ёшли С.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Х.Б. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Х.Б. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ҳар хил мавзудаги хабарларни сохта ҳавола билан жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи Х.Б. нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан X.B.ga нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.