Сохта онлайн сотувчилардан огоҳ бўлинг
Фарғона вилоятида яшовчи A.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган Х.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Х.С. “Олх” платформасида “Аcеr” русумли ноутбук арзон нархда сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи A.Ш. билан телефон орқали гаплашиб, 4 млн. сўмга ўзаро келишиб олишган. Фирибган мазкур ноутбук учун олдиндан 700.000 сўм миқдоридаги пулларни “аванс” тариқасида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан X.С.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар