Солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини жорий этиш таклифини билдирамиз
Маълумки, давлат ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий қисмини солиқлар ташкил этади. Солиқлар бюджетнинг харажатлар қисми орқали иқтисодиётга молиявий таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарали солиқ сиёсатига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастуридан ўрин олган “Кўп даромад топган, кўп солиқ тўлайди” тамойилига кўра солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини жорий этиш ташаббуси муҳим аҳамиятга эга. Прогрессив солиқ тизими – даромад миқдорининг ортиб бориши билан солиқ ставкасининг ҳам ошиб боришига асосланган. Яъни қанча кўп даромад олинса, солиқ ставкаси ҳам шунча баландроқ бўлади.
Партиямиз томонидан илгари сурилган ушбу таклиф кўпгина ривожланган давлатларда қўлланиб келинади. Жумладан, Швеция, Дания, Германия, Хитой, Буюк Британия, Испания, Франция, АҚШ сингари давлатларда прогрессив солиқ тизимига амал қилинади.
Прогрессив солиқ ставкаси орқали адолатли, самарали солиқ ҳамда бюджет сиёсатини амалга ошириш ва даромадлар тенгсизлигини камайтиришга эришиш мумкин. Россия, Қирғизистон ва Озарбайжон солиқ органлари вакиллари ҳам прогрессив солиқ шкаласига ўтишни қўллаб-қувватлаган. Асосий сабабларидан бири сифатида ижтимоий адолатни таъминлаш келтирилган.
Шу боис, партиямиз ҳам прогрессив солиқ ставкаси жорий этилиши таклифини илгари сурмоқда.
*Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар