Ўзгалар номига 336 млн. «онлайн кредит» расмийлаштирган «сохта банкир» қўлга тушди
Андижон вилоятида яшовчи 26 ёшли аёл Х.Ў. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Андижон вилоятида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланган.
«Т.А. фуқароларга банкдан «онлайн кредит» олишда ёрдам беришини айтиб уларни алдаб, жами 336 млн. сўм атрофида кредит расмийлаштириб, пулларни ноқонуний ўзлаштирганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар