Тошкентда Spark скутерни уриб юборди

Фото: кадр из видео

26 июнь куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси НБУ қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

34 ёшли Spark ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги скутер билан тўқнашув содир этган. Натижада скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда, унда автомобил ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, скутерни қасддан уриб юборишга ҳаракат қилганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.