Даст кўтаришда Руслан Нурудиновни ортда қолдирган Шарофиддин

Фото: OlympicUz

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллада давом этмоқда. Бугун энг оғир вазн тоифасидаги полвонларнинг баҳси билан мусобақага якун ясалади. Айни пайтда -109 ва +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилмоқда. БУ ҳақда Спорт вазирлиги ёзмоқда.

«Терма жамоанинг ёш вакилларидан бири Шарофиддин Амриддинов (-109 кг) даст кўтариш машқида Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновни ортда қолдириб, ушбу дастурда олтин медални қўлга киритди», – дейилади хабарда.

Нурудинов эса 175 кг билан кумуш медалга эга чиқган. Амриддинов эса 176 кг тошни бўйсундирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.