Ўзбекистон оғир атлетикачилари олтин, кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди

Руслан Нурудинов
Руслан Нурудинов. Фото: Olympic.uz

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов чемпионлик учун баҳс олиб боришди.

Муросасиз кураш якунида тажриба ўз сўзини айтди. Нурудинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалларни қўлга киритди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кгни ташкил этди. Даст кўтаришда олтин медал эгаси бўлган Шарофиддин Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб, якунида ўз ҳисобига яна иккита кумуш медални қўшиб қўйди.

Шунингдек, +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Рустам Жангабаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир бронза медални келтирди. Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 192 кг кўрсатишга муваффақ бўлди. Бу Жангабаевга бронза медални тақдим қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.