Оғир атлетика бўйича 2025 йилги чемпионат ўтказиладиган жойлар аниқланди
Пойтахтда оғир атлетика бўйича “Париж-2024” Олимпиадасининг рейтинг очколарини тақдим этадиган қитъа чемпионати олдидан ташкил этилган Осиё оғир атлетика федерациясининг Конгрессида 2025 йилги чемпионатларнинг манзиллари белгиланди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси cпорт вазири Адҳам Икромов юртимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро оғир атлетика федерацияси ва Осиё оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, Ижроия қўмитаси аъзоларини қутлаб, Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этадиган чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтказилиши ўзига хос воқелик эканини таъкидлаган.
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Ҳиндистонга, катталар ўртасида эса Хитойга берилди.
Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд чемпионатга тайёргарлик юқори савияда олиб борилгани, Ўзбекистон нуфузли спорт мусобақаларини ташкил этиш марказига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Шарҳлар