Ставропол ўлкасида ҳалокатга учраган Ту-22М3 самолёти экипажнинг учинчи аъзоси ҳалок бўлди
Ставропол ўлкасида ҳалокатга учраган Ту-22М3 самолёти экипажнинг учинчи аъзоси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ставропол губернатори Владимир Владимиров маълум қилди.
Тўртинчи учувчини қидириш давом этмоқда, деб ёзади вилоят раҳбари. Икки экипаж аъзоси тирик қолгани аввалроқ хабар қилинган эди.
Ту-22М3 самолёти Украина Қуролли кучлари томонидан С-200 зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширилган. Бу Украинадаги урушда биринчи марта содир бўлди.
Россия Мудофаа вазирлиги самолёт ҳалокати сабабини “техник носозлик” деб атади.
Бироқ, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси улар самолётни Украинадан 300 километр узоқликда уриб туширганини даъво қилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар