Ставрополье илк бор 2023 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчатлар экспорт қилди

Саженцы
https://shkolasada.ru/

Ставрополье ишлаб чиқарувчилари 2023 йилда биринчи марта Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчат материаллари экспорт қилди. Кўчатлар экспорти 97 фоизга ошди, дея хабар беради “Россельхознадзор” сайти.

“2022 йил билан солиштирганда кўчат материалларининг экспорти 97 фоизга ошди. Ўтган йили 107,646 минг дона жўнатилганди. Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчат экспорти илк бор амалга оширилди”, — дейилади хабарда.

“Россельхознадзор” маълумотларига кўра, Қозоғистонга олма, малина ва магнолия кўчатлари жўнатилган. Ўзбекистонга – кўп йиллик дарахт кўчатлари. Экспорт шунингдек Қирғизистонга ҳам йўналтирилган, бу ерга малина кўчатлари жўнатилган. Қирғизистонга кўп йиллик дарахтлар – арча, қарағай, жўка ва қайин кўчатлари партиялари ҳам етказиб берилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.