Британия иттифоқдошларини Украинага Россияга Storm Shadow билан ҳужум қилишга рухсат беришга чақирмоқда
Буюк Британия вазирлари иттифоқдошларни Украинага парвоз узунлиги 250 км.гача бўлган Storm Shadow қанотли ракеталари билан Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат этиш зарурлигига ишонтирмоқда, деб ёзади The Times. Бошқа Ғарб мамлакатлари, ўз навбатида, бундай ҳужумлар маъқулланган тақдирда, вазият кескинлашиши хавфидан хавотирланмоқда.
Июль бошида Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага берилган ракеталар халқаро гуманитар ҳуқуққа мувофиқ ишлатилиши кераклигини айтганди. Ўшанда у Украина етказиб берилган қуролдан қай тарзда фойдаланишни ўзи ҳал қила олишини таъкидлаганди. Кейинроқ Лондон Киевга Курск вилоятига ҳужумда Storm Shadow’ни қўллашга рухсат бермагани маълум бўлди.
12 август куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудига ҳужумларда узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат олишга эришишини айтди. Курск вилоятига ҳужумдан кейин Украина АҚШдан ATACMS’дан фойдаланиш учун рухсат сўраган, аммо рад жавоби олган.
Шарҳлар