Суд тизимида қанча судия фаолият юритмоқда
2025 йил 1 январидан суд тизимида янги институт – тергов судялари фаолият бошлайди. Бу ҳақида Судялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. Шунингдек қуйидаги маълумотлар эълон қилинди.
2024 йилнинг 18 сентябрь ҳолатига кўра, тизимда 1490 нафар судя фаолият юритаётган бўлиб, шундан 209 нафарини (ёки 14 фоизи) аёл судялар ташкил этди. Аёлларнинг 24 нафари раҳбар лавозимларга тайинланган.
Судяларнинг 1309 нафари ёки 87,8 фоизи 50 ёшгача, 39 нафари 2,6 фоизи 60 ёшдан ошганлар ташкил этади.
Фаолият кўрсатаётган судяларнинг 511 нафари (ёки 34,4 фоизи) судялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, 923 нафари (ёки 61,9 фоизи) ўн йиллик муддатга, 54 нафари (ёки 3,6 фоизи) муддатсиз даврига тайинланган.
Тизимда 25 нафар юридик фанлар номзоди илмий даражасига эга судялар фаолият кўрсатади, 55 нафар судя давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Шунингдек, жорий йилда намунали фаолияти, ташаббускорлиги ва юқори рейтинг кўрсатгичларига эга 15 нафар судя Судялар олий кенгаши қарори билан “Ибратли судя” мукофотига лойиқ кўрилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган 32 нафар фахрийлар “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
2024 йилнинг ўтган даврида 32 нафар судянинг ваколат муддати илгари тугатилган. Уларнинг 13 нафари судялик қасамёдини, 6 нафари Судялар одоби кодекси талабларини бузгани, 13 нафари ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди.
Шарҳлар