Суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағлар ўзлаштирилди
Тойлоқ туманида суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди, деб хабар беряпти Бош Прокуратура Департаменти.
«Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Тойлоқтумангаз” бўлими СУГ хизмати ходимлари И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ўзраро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябр-ноябр ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар