“Супер” контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди

Foto: oliygoh.uz

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2024/2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари белгиланиб, “супер” контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда. Шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.

Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:

1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.

Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

  • олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати  қўлланилади;
  • молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса, 2024/2025 ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.

Маълумот учун, 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдорлари бу ерда.

Базавий контракт миқдорлари бу ерда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.