Тошкентдаги супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи пасайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.
9 номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
4 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум бор.
Таҳлил 8 август ва 12 сентябрь кунлари оʻтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
Шарҳлар