Сурхон фаунасининг жонли тасвири

Foto: videodan qirqib olingan

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон” давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга бир гуруҳ ёввойи чўчқа, Туркистон тулкиси ва Бухоро тоғ қўйлари тушиб қолган.

Маълумот учун, Сурхон давлат қўриқхонаси 1986-йилда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ташкил этилган. Ҳудудда 194 турдаги ҳайвонлар яшайди, улардан 25 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Қўриқхонанинг фаунаси жуда хилма-хилдир. Бу ерда бўри, тулки, бўрсиқ, силовсин, чўл мушуги, ёввойи чўчқа, эчки, Бухоро тоғ қўйи ва бошқа ҳайвонлар яшайди. Шунингдек, қўриқхонанинг очиқ жойларида қушларнинг тасқара, бургут, қиронқора, қора калхат, қирғий бургут, қирғовул, оққанотли қизилиштон ва бошқа кўплаб турлари яшайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.