Сурхондарёда бошланғич синф ўқувчисини зўрлаш ҳолати устидан тергов ишлари бошланди

Источник: Яндекс.Карты

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ИИБ томонидан бошланғич синф ўқувчисининг синфдоши ва унинг акаси томонидан зўрлангани бўйича жиноят иши юзасидан тергов бошланди, деди бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Қурбонов. Бу ҳақда «Медиазона» ёзади.

Қурбоновнинг сўзларига кўра, ишда тўртинчи ва саккизинчи синфда ўқийдиган икки ака-ука иштирок этмоқда, улар сўроқ пайтида “нима бўлганини тасдиқлаган”. Шу билан бирга, у Жиноят кодексининг қайси моддалар бўйича тергов олиб борилаётганини айтмади. Шунингдек, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари гумонланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораси қўллангани ёки қўлланилмагани ҳақида маълумот бермади.

Сариосиё тумани прокурори Нодир Азизов 7 сентябрь куни ички ишлар бўлимига 4-синф ўқувчисининг ота-онаси ариза билан мурожаат қилганини нашрга тасдиқлади. Аммо телефон орқали суҳбатда у 8-синф ўқувчиси зўрлашда иштирок этганини инкор қилди.

“Йўқ, бола тўртинчи синфда ўқийди. Қиз ва уни зўрлаган синфдош бола”, – дея тушунтирган прокурор.

Зўрланган қиз билан шу қишлоқда яшовчи Kun.uz манбасининг айтишича, воқеа 6 сентабрь куни, қизча мактабдан қайтаётганида содир бўлган. “Ака-ука уни кўриб, мажбуран боққа судраб олиб киришган. Қўлларини боғлаб, зўрлашган”, — деди у.

Манбага кўра, воқеадан сўнг гумонланувчи ва жабрланувчи ўқиётган мактабда туман ҳокими ва прокурори йиғилиш ўтказган. Йиғилишда “туман учун шармандалик” ҳисобланган воқеани шовқин-суронсиз “ёпиб қўйиш” кераклиги айтилган.

Шунингдек, шу қишлоқлик кишининг қўшимча қилишича, гумонланувчиларнинг ота-онаси вазиятни енгиллаштиришни, саккизинчи синфда ўқиётган ўғлининг бу ишда иштирокини яширишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ўрнига ота-она “воқеа уларнинг тўртинчи ва учинчи синфда ўқийдиган болалари томонидан содир этилган”, дейишмоқда. Қайд этилишича, бу болалар жиноий жавобгарликка тортилмасликлари учун қилинмоқда, чунки кичиклари ҳали жавобгарликка тортиладиган ёшга етмаган.

Шу билан бирга, туман ички ишлар бўлими ходими Баҳодир Қурбонов журналистларни расмийлар сукут сақлаш ва ишни ёпиш ниятида эмаслигини, чунки “бу иш аллақачон қайд этилганлигига” ишонтирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.