Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини юртимизга олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хорижий мамлакат фуқароси А.З.нинг  юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида 1 дона полиэтилен ўрамда ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди.

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 64,12 грамм бўлган “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди, – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.