Сурхондарёда ЙТХ оқибатида Nexia-3 автомашинаси ағдарилиб кетган

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда “Бугун, Термиз тумани, Гулбахор ширкат хўжалигида дахшатли ЙТХ содир бўлди” – сарлавҳаси билан тарқалган видео лавҳа юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати муносабат берди.

«2024 йил 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани “Гулбахор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 99 автомобил йўлининг 25 километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи “Nexia 3” автомашинасини дастлабки маълумотларга кўра юқори тезликда бошқариши натижасида эҳтиётсизлик қилиб йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган», – дейилади хабарда.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилган.

Барча фуқароларда йўлларда тезликни оширмай, қоидаларга амал қилиб ҳаракатланишлари сўралган, муносабатда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.