Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 32 нафар ўқувчиси заҳарланди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 32 нафар ўқувчи заҳарланди, дея хабар беради Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг матбуот хизмати.
18 январь куни соат 22:00 дан 00:00 гача ўқувчилар кўнгил айниши ва қорин оғриғидан шикоят қилишган. Ҳамшира болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, шундан сўнг улар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.
Айтиш жоизки, Azizbek Omad uchquni корхонаси мактаб-интернат ошхонасида аутсорсинг асосида ишлайди, дейилади хабарда.
Жума куни (19 январь) мутахассислар ошхонанинг санитария ҳолатини текширишди. Таҳлил қилиш учун нонушта, тушлик ва кечки овқатдан намуналар олинди.
Ўқувчилар ҳозир ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Вазиятни масъул идоралар назоратга олган.
Шарҳлар