Сурхондарёда она ўзининг қизларини мунтазам калтаклаб келгани маълум бўлди

Фото: surviib.uz

Яқинда ижтимоий тармоқларда кичкина қизчанинг қаттиқ калтакланиш натижасида бутун танаси ва юзида кўкаришлар борлиги акс этган видео пайдо бўлди. Сурхондарё вилояти ИИБнинг маълум қилишича, 22 апрель куни қизча Денов вилоятида кўчага ўйнагани чиққан. Онаси уни чақира бошлаган, лекин қизча онасидан қўрқиб яширинган. Аёл қизини қарийб 40 дақиқа қидирган ва уни топгач, таёқ билан калтаклаб, уйига олиб кетган, деб ёзади «Газета» нашри.

Ҳозирда қизча Денов туман марказий шифохонасида даволанмоқда. Онаси текширув учун психиатрия клиникасига жойлаштирилган.

«Миллий» телеканалидаги «Миллар» кўрсатуви журналистлари қизчанинг бувиси билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Унинг айтишича, онаси уни мунтазам равишда калтаклайди. Бувининг сўзларига кўра, унинг набираси “таниб бўлмас даражада” калтакланган. Шунингдек, у она иккала қизини ҳам мунтазам равишда калтаклашини, масъуллар эса вазиятга жиддий қарамаслигини айтган.

Нейрохирург Фахриддин Хўжаназаров телеканалга берган интервьюсида қизнинг аҳволи қониқарли, умумий динамикаси ижобий эканини айтади. Денов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширувлар давом эттирилмоқда, вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.