Сурхондарёдаги сел оқибатида 360 қўй нобуд бўлди
29-30 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида кучли сел юз берди. Натижада 360 та қўй нобуд бўлди. Сурхондарё вилояти экология бошқармасининг матбуот хизмати ҳодиса юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, қўйлар Шеробод туманидаги «Боғиобод» маҳалласида қўшни қишлоққа тоғлардан келган кучли сел оқибатида нобуд бўлган. ФВВ ва Санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ҳайвонларни кўмиб, дезинфекция ишларини олиб борганлиги қайд этилмоқда.
Олдинроқ, Қашқадарё вилоятида сел оқими кўприкни оқизиб кетганди.
Улашиш:
Шарҳлар