Сурхондарёда сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди
Ижтимоий тармоқларда бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкилиб кетилаётгани бўйича эълон қилинган хабар юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси расмий муносабат билдирди.
29-30 апрель, 1 май кунларида ёғингарчиликни кўп бўлиши оқибатида Шерабод туманининг “Боғиобод” маҳалласи ҳудудига кучли сел келган. Натижада маҳалладаги қишлоққа адирликдан келган кучли сел қўрадаги 360 бош қўй нобуд қилган.
Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касаликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди, дейилган.
Шарҳлар