Сув тақсимлаш иншооти 1,2 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлади

Фото: УзА

Наманган вилояти, Косонсой туманидаги “К.И.С.Т.” МЧЖга қарашли сув тақсимлаш иншооти ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улаганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат сабабли электр таъминоти корхонаси манфаатига 1 миллиард 265 миллион сўмлик зарар етказилган.

“Ўзэнергоинспекция”нинг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.