Тўрт ёшли қизалоқ болалар боғчасида жинсий зўравонликка учради

Иллюстративное фото: kherson.net.ua

Тошкент вилояти Келес шаҳрида яшовчи фуқаро К.Т. 2019-йилда туғилган қизига боғчада жинсий зўравонлик қилингани ҳақида Болалар омбудсманига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Болалар омбудсманı томонидан Бош прокуратура билан биргаликда 2023-йилнинг 15-декабрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан беҳаё қилмиш) билан ўтказилган текшириш натижаларига кўра ёши)), жиноят иши қўзғатилган ва Тошкент туман ИИБ  тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Аниқланишича, 1 декабрь куни фуқаро З.Х. ўз уйида лицензиясиз болалар боғчаси ташкил қилган. Тошкент вилояти санитар-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган текширувдан сўнг боғчада санитария қоидаларининг жиддий бузилиши ҳолатлари аниқланиб, у ерда ишлаган З.К. ва G.K.лар тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ушбу жиноят иши Бош прокуратура ва болалар Омбудсманининг назорати остидалиги маълум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.