Тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи Париж Олимпиадаси финалига ўтолмади

Фото: НОК

Ўзбекистон делегациясининг тўрт нафар вакили Париждаги Олимпиада ўйинларининг финал босқичига ўта олмади.

Дзюдочи Достон Рўзиев украиналик Дилшод Холматовга қарши баҳсда қўшимча дақиқада финалга чиқиш имкониятини бой берди.

Сузувчи Анастасия Зелинская 400 метрга эркин усулда сузишда 4:31.70 натижа билан ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва бу унга финалга чиқишга имкон бермади.

Сузувчи Илья Сибирцев 400 метрга эркин усулда сузишни 3:51.52 натижа билан якунлади ва бу унга ҳам финал босқичига чиқиш имкониятини таъминлай олмади. У 29 июль куни 800 метрга сузиш бўйича мусобақани давом эттиради.

Дзюдочи Ҳалима Қурбонова илк учрашувини озарбайжонлик Лейла Алиева устидан ғалаба билан якунлаб, навбатдаги баҳсда швециялик Тара Бабулфатхга ютқазиб қўйди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.