Табиат ресурслари вазирлиги: Тошкентдаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси инсон соғлиғига жиддий таъсир кўрсатмайди
Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов маълум қилди, деб ёзади Uznews.uz нашри.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар – чанг миқдори юқори ҳисобланади.
Тошкент шаҳридаги ҳаво сифати 15 та нуқтага ўрнатилган мосламалар орқали ўлчаб борилган. Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши даражаси ҳавонинг «ўрта» ва «яхши» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради. Бу эса инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.
В Ташкенте действуют 15 наблюдательных постов, с 2021 года задействованы две современные автоматические станции Horiba (Япония-Германия). Это позволило проводить мониторинг содержания взвешенных твёрдых микрочастиц в атмосферном воздухе.
«Табиат ресурслари вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиш таҳлил ишлари олиб борилиб, шаҳар ҳудудининг бир нечта нуқталарида атмосфера ҳавосидан таҳлил учун намуналар олинди. Олинган таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори меъёр даражасидан ортиқ ҳолатлар аниқланмади», – дейилади хабарда.
аввалроқ, House Fresh халқаро жамоатчилик лойиҳасининг ҳаво сифати бўйича тадқиқоти эълон қилиниб, Тошкент дунёнинг ҳаво сифати энг ёмон бўлган 20 та шаҳарлар орасига кирган эди.
Шарҳлар