Тошкентнинг иккита тумани аҳолисига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Foto: “Hududgaz”

Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларига 12 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз” хабар бермоқда.

Ушбу ҳудудлар қуйидагилар:

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Отчопар 2” МФЙ Олтин Мерос 1-2-3-тор кўчаларидаги 180 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 7 та

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Буюк Турон” МФЙ Олой берк кўчаси 5 та кўп қаватли уйлардаги 160 та хонадон

Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони: Боғиравон кўчаси 33 та кўп қаватли уйлардаги 120 та хонадон

Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони
Марказ 14 та кўп қаватли уйлардаги 1550 та хонадон;
Ўрда массиви кўп қаватли уйларидаги 320 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 21 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.