Тошкентнинг иккита туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Foto: Norma.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларига 3 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 га қадар)

Аҳоли истеъмолчилари сони:

  • Янги Олмачи МФЙ Олмачи кўчасида – 289 та ерли хонадон
  • Кўп қаватли уйлар 4 та – 300 та хонадон
  • Улгуржи истеъмолчилар – 4 та

Сергели тумани (соат 10:00 дан 18:00 га қадар)

  • Софдил МФЙ Сергели 4 кўчасида – 104 та ерли хонадон
  • Сергели 6а мавзесида 23 та кўп қаватли уйларда 2514 та хонадон
  • Улгуржи истеъмолчилар – 8 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.