Таеквондочимиз Дилмурод Маъруфжонов жаҳон чемпионида олтин медалга сазовор бўлди!
Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таеквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. -45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал баҳсида мексикалик Хуан Родригесни 2:0 (18:15, 14:6) ҳисобида мағлубоятга учратишга эришди. Мусобақада иштирок этаётган қолган спортчиларимизга ҳам мана шундай муваффақият тилан қоламиз. Баракалла, Дилмурод!
Улашиш:
Шарҳлар