Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони очиқланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этмоқда.
Давлат ташкилотларида – 62 707 нафар яьни 55,1 фоизни, хусусий субъектларда – 47 235 нафар яъни 41,6 фоизни ташкил этади. Иккала секторда – 3 782 нафар фоиз, жинс бўйича эркак – 66 524 нафар, аёл – 47 200 нафарни ташкил этади.
Бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам бўлиб, 35864 нафарни ташкил этади. Улардан эркак –25 226 нафар, аёл – 10 638 нафардан иборат.
Улашиш:
Шарҳлар